Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Эл-класико»ни ким шарҳлаши маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -1

Бугун Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 19:15да бошланади. Ўйинни "Спорт" канали орқали шарҳлайдиган спорт журналисти бу ҳақда қуйидагича хабар қолдирди:

"У профессионал футболга 2017 йилда кириб келди. Ўртоқлик ўйини эди. Бугун эса орадан 5 йил ўтиб у клублар ўртасидаги энг муҳим учрашувда дебют қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу дебютгача бўлган йўлни бироз эслаш керак.

Осмон мезонлардан йилтирар эди. 5 йил аввал эди, ёз эди, еру осмон тиниқ эди. Ва ҳавода ўргимчак иплари оҳиста сузардики...

Илк ўйин, илк уриниш, илк таассурот ва илк хатолар! У ўзига бўлган ишончни топиш учун майдонда тўп ортидан тинмай югурар, асли ўзига бўлган ишончни эмас, ўзини изларди гўё...

Бугунгача у Россиядаги мундиалда ўйнади, Евро-2020 учрашувларида ҳам ҳаракат қилди.

2022 йил аввалида эса жамоасини ўзгартирди. Асли бу йил унинг учун фарқли ўтмоқда. Баҳорнинг сўнгги кунлари у Чемпионлар лигаси финалида дебют қилди. Ёдингизда бўлса ўшанда “Реал” “Ливерпуль”ни енгиб титулни қўлга киритганди. 

2022 йил, 16-октябрь

Айтилгандек, бу кун у илк бор "эл-класико"да ҳаракат қилиши лозим. Тайёргарлик ҳар доимгидан ўзгача, боиси ҳаяжон ҳам доимгидан фарқли. Катта ўйин. Муҳим ўйин!
 
Яхши ҳам-ки, у ўша 5 йил аввал – илк профессионал ўйинда ёнида бўлган жамоадоши билан бугун ҳам бирга ҳаракат қилади. Шунда осонроқ бўлади. Шунда яхшироқ бўлиши керак...

Ҳа, дўстлар, бу мен учун илк класико бўлади!"

Ориф Толипов.

Манба: stadion.uz

Демак, "эл-класико"ни Даврон Файзиев ва Ориф Толипов шарҳлаб боришади.

Киритилди: 08:36, 16.10.2022.
Ўқилди: 6943 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.