Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес “Интер” жамоасини тарк этиши мумкин.
La Gazette Dello Sport нашри хабарига кўра, футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" клублари қизиқмоқда.
“Қизил иблислар” ўз ҳужумида етакчи қидирмоқда. Парижликлар эса ҳужумчини Килиан Мбаппенинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.
Лаутаро Мартинес жорий мавсумда барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.