"Челси" яримҳимоячиси Хуан Мата Испания олимпия терма жамоаси билан ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалларга эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Хуан Мата Евро-2012да Испания термаси сафида Европа чемпиони бўлган ва финалда гол уришга муваффақ бўлган эди.
"Мен мамлакат олимпия терма жамоаси сафига қўшилдим. Олимпиадада ўз ихтиёрим билан қатнашяпман, менимча, бу менга кенг имкониятларни очади. Мавсумни олимпия олтин медаллари билан тугатсак ёмон бўлмас эди", - дейди футболчи.