Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Накамура 44 ёшида футбол билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

“Эспаньол” ва Шотландиянинг “Селтик” клубларида тўп сурган япониялик футболчи Сюнсукэ Накамура жорий мавсум охирида 44 ёшида фаолиятини якунлайди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo Япония ОАВларига таяниб.

Ярим ҳимоячи ҳозирда Япониянинг иккинчи дивизиони вакили "Йокогама" клубида ўйнайди.

Накамура ўзининг профессионал фаолиятини 1997 йилда Япониянинг "Йокогама Маринос" клубида бошлаган, 2002 йилда эса Италия А сериясига ўтган ва у эрда уч мавсумни "Режина" сафида ўтказган.

2005 йилда у "Селтик"га сотилди ва у ерда биринчи мавсумидаёқ Шотландия чемпионати ва Шотландия Лигаси кубогини қўлга киритди.

"Селтик" билан тўрт йиллик шартнома муддати тугаганидан кейин япон "Эспаньол" футболчисига айланди. Накамура маданий ва лингвистик сабабларга кўра испан футболига тўлиқ мослаша олмагани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Шундан сўнг, 2010 йилда футболчи яна Япония чемпионатига қайтди.

Халқаро миқёсда Накамура 2006 ва 2010 йиллардаги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2003 ва 2005 йиллардаги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2000, 2004 ва 2007 йиллардаги Осиё кубокларида Япония шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 13:17, 17.10.2022.
Ўқилди: 1281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.