Садио Мане "Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхатининг кучли учлигидан жой олди.
Мавсум оралиғида "Бавария"га кўчиб ўтган "Ливерпул"нинг собиқ вингери якуний рўйхатда иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллайди.
Овоз бериш натижалари бугун "Олтин тўп"ни топшириш маросимида эълон қилинади.
Маненинг натижаси африкалик футболчилар учун 1995 йилдан бери - либериялик Жорж Веа “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан бери энг яхшиси бўлди.
Сенегаллик футболчи ўтган мавсумда "Ливерпуль" билан Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритган. Чемпионлар лигасида унинг жамоаси финалгача етиб борган ва у ерда “Реал”га ютқазган, Премьер-лигада эса иккинчи ўринни эгаллаган.