Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

«Мухлислардан узр сўрайман». Вадим Абрамов «Металлург» билан ўйин ва таркибдаги муаммолар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-тури доирасидаги «Динамо» - «Металлург» (0:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ёмон ўйин кўрсатдик, табиийки бу ғалаба учун етарли бўлмади. Ҳар қандай гапим мағлубиятга баҳона излашдек бўлиб қолиши мумкин. Мухлислардан узр сўрайман. Чунки уларни ғалаба билан хурсанд қилишни уддалай олмаяпмиз.

Афсуски, қўл остимиздаги бор имкониятдан фойдаланиб, тўп суряпмиз. Таркибимиздаги 19 ўйинчидан 6 нафари ёш, 3 нафар ўйинчи эса бетоблигига қарамай ўйнашга мажбур бўлмоқда.

Ҳа, аксига олиб Бойдуллаев ва Абдураҳмонов четлатиш сабаб кейинги ўйинда бўлмайди. Уларнинг ўрнини таркибда бор ёшлар билан тўлдиришга мажбурмиз. Таркибда бетоб ўйинчилар кўп, уларнинг аксарини майдонга туширишга мажбурмиз, аксарияти эса ўйнамади.

Бугунги ўйинимиздан ташқари, аввалги ҳар ўйинимизда дарвозамиз томон пенальти тепишди. Бу пенальти эмас демоқчи эмасман, шунчаки ҳозирги вазиятимиз, ҳолатимиз шундай. Олдин ҳеч бир клубда бу вазиятга тушмаганман.

Маҳмудхожиев нега дарҳол захирага олинди? У ўйинга киришиб кета олмади. Таркибни кучайтириш учун етарли захира имкониятига эга эмасмиз. Ўйинда қандайдир ўзгариш ясашга уринаяпмиз, аммо бунинг иложи бўлмаяпти.

Абдужамол Исроилов нега ўйин бошида алмаштирилди? Жароҳатига қарамай, уни майдонга туширган эдик. Аммо дарҳол кўринди – у ўйнай олмасди. Уни захирага олишга мажбур бўлдик. Афсуски, ҳозирда шунақа вазиятдамиз, - дейди «Динамо» бош мураббийи Вадим Карленович.

Манба: "Динамо" матбуот хизмати
Киритилди: 23:41, 17.10.2022.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик