"Бавария" президенти Герберт Хайнер клубнинг собиқ футболчиси Роберт Левандовскининг 2021/2022 йилги мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида тақдирланиши ҳақида фикр билдирди, шунингдек, "Олтин тўп"ни топшириш маросими якунида Садио Мане қўлга кириган мукофот ва Жамол Мусиаланинг ютуғи ҳақида гапирди.
“Биз Садио Манени “Олтин тўп” учун овоз беришда иккинчи ўрин ва ижтимоий мажбуриятлари учун берилган мукофот билан самимий табриклаймиз. Садио ажойиб шахс ва биз бу мавсумда у "Бавария"да ўйнаганидан фахрланамиз. Жамол Мусиаланинг энг яхши ёш футболчи соврини учун курашда учинчи ўринни эгаллаши ҳам бизни жуда хурсанд қилди. Жамолни олдинда катта ютуқлар кутмоқда, бунга аминмиз.
Дунёнинг энг сермаҳсул ҳужумчиси соврини Герд Мюллер номи билан аталгани биз учун шараф. Роберт Левандовскини ушбу соврин билан табриклайман", - деди Хайнер.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни "Олтин тўп" совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.