"Милан" ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасерга йилига 3 миллион евро маош оладиган янги шартнома таклиф қилди.
Беннасернинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Шу билан бирга, манбанинг хабарига кўра, футболчига ҳозирда Англия Премер-лигасининг номи ошкор этилмаган топ-клуби қизиқмоқда.
Беннасер жорий мавсумда "Милан" сафида Италия А Сериясида 10 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда ярим ҳимоячи битта гол уришга муваффақ бўлди.