Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритгач, нималар ҳақида гапирди?

Баҳо:
+ | -

“Бугун мен икки юлдузнинг мухлиси сифатида футбол ўйнаяпман - Роналду ва Зидан. Улар “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритишган ва мен мукофотимни Зизу қўлидан олганим ўзим учун катта аҳамиятга эга”.

«Роналду ҳар доим менинг кумирим бўлган - ҳозир унга ўхшаган ҳужумчилар йўқ: унинг майдонда қилган ишларини такрорлаб бўлмайди. У ўзига хос: агар мен захира ўриндиғида бўлганимда, у эса асосий таркибда бўлганида, мен ҳеч нарса демасдим. Унинг даражасига етиб бўлмайди. Роналду нафақат мен учун, балки барча ҳужумчилар учун ўрнакдир”.

34 ёшида "Олтин тўп"ни қўлга киритганида

“Мен доим “Олтин тўп” ҳақида ўйлардим, уни қўлга киритиш ниятим бор эди. Кўпроқ меҳнат қила бошладим. Мен ўзимга жамоа етакчиси бўлишим мумкинлигини айтдим - мен Мадриддаман, дунёнинг энг яхши клубидаман. 21-22 ёшимда ҳозиргидек интилувчан эмас эдим. Айниқса, Вальдебебасда ва  терма жамоаларда бўлганимда, мен қийин пайтларни бошдан кечирдим”.

Бугунги Карим ўзининг олти ёшли болалигига нима деган бўлар эди

«Футбол ўйнаш, орзуингга эргашиш керак, деб айтган бўлардим: «Олтин тўп», Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионати... ва доим майдонда табассум, чунки футбол менинг ҳаётимдаги асосий нарсалардан бири. Сен футбол ўйнашинг, завқланишинг ва бор эътиборингни майдонга қаратишинг керак."

Амбиция ҳақида

“Мен шуҳратпараст эканлигимни аллақачон айтгандим. Франция терма жамоаси билан ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ғалаба қозонмаганман. Мен буни ҳали қилишим керак - бу менинг мақсадим. Мен ўзимга ишонаман. Қатарга бораман ва ғалаба қозониш учун бор кучимни сарфлайман”.

Бир йил ичида иккинчи "Олтин тўп" ҳақида

“Менда бор нарсадан завқланаман. Агар бу совринни яна ютиб олсам, хурсанд бўламан. Аммо бунга эришиш учун аввало кўп ҳаракат қилиш керак. Мен майдонда завқ олишим керак, лекин жамоамнинг ўйинига ёмон таъсир ўтказмаслигим шарт. Агар яхши иш қилсам, яна шоҳсупага чиқишим мумкинлигини биламан, лекин бу ҳақда ўйламайман - фақат ўз ишимдан завқланаман».

Испанияда Роберт Левандовски билан рақобат ҳақида

“Рақобат йўқ: биз ҳар хил футболчилармиз. Ўртамиздаги рақобатни сиз журналистлар ўйлаб топасиз. Мен машқ қиламан, тайёрланаман ва бошқа ўйинчилар ҳақида ўйламайман."

Карим муваффақиятида Мадрид ва Флорентино Переснинг роли ҳақида

"Реал Мадрид" дунёнинг энг яхши клуби, аммо бу совринни қўлга киритиш учун яхши футбол ўйнаш керак. Мен Флорентинони жуда ҳурмат қиламан, чунки у мени доим, ҳатто энг қийин дамларда ҳам қўллаб-қувватлаган. У мен билан шартнома имзолаш учун Лиондаги ота-онамнинг уйига келди. Биламан, у бугун мен учун хурсанд: у менга доим бир кун келиб “Олтин тўп”ни қўлга киритишимни айтган”.

Килиан Мбаппе ҳақида

“Мбаппе маросим олдидан мени табриклади. Биз "Реал" ҳақида гаплашмадик: у ўзининг қарори ва уни муҳокама қилмаймиз.

Каримнинг "Олтин тўп"нинг французлар учун аҳамияти ҳақида

“Ижтимоий тармоқлар орқали табрик учун Президентга миннатдорчилик билдираман. Мен майдонга тушганимда, эътиборни жалб қилиш учун эмас, ўйинни томоша қилаётганларга ҳис-туйғуларни бериш учун ўйнайман - мухлислар мен билан фахрланишларини биламан."

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:31, 18.10.2022.
Ўқилди: 4536 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.