Юрген Клопп "Манчестер Сити" ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.
Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "Ливерпуль" устози шундай деди: "Ҳеч ким "Манчестер Сити" билан пул борасида рақобатлаша олмайди. Дунёда учта клуб борки, улар хоҳлаган нарсани қила олади. "Ливерпуль" ўзини бундай тута олмайди, лекин бу муаммо эмас".
Хабар қилинишича, бу сўзлар "Манчестер Сити"дагиларни ҳафсаласи пир бўлган.
АПЛнинг 11-туридан ўрин олган ўйин вақтида "Ливерпуль" мухлислари "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола томон тангалар улоқтиришди. Ўйиндан сўнг “Ливерпуль” мухлислари “Манчестер Сити” автобуси томон буюмлар улоқтириб, олд ойнасини синдиришди.
"Бу омма олдида гапирадиган одамларнинг ҳаёти. Бу мени биринчи марта нотўғри тушунишим эмас. Мен нима деётганимни тушундим. Агар мени нотўғри тушунишган бўлса, мен бу ҳақда ҳеч нарса қила олмайман.
Мен эҳтиёт бўлишим кераклигини биламан. Эҳтиёт бўлмасам, буни тушунаман. Келажакда эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиламан. Мен билганимни айтаман ва нарсаларни кўрганимдек баҳолайман.
Бошқа клублар билан дўст бўлишимиз кераклигига ишончим комил эмас. Ҳеч ким биз билан энг яқин дўст бўлишни хоҳлаётганига амин эмасман", - деди Клопп.