Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Толиссо жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

“Лион” ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо Франсия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Ренн”га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олди. Бу ҳақда футболчи твиттердаги саҳифасида малум қилди.

“Афсуски, яна жароҳат олдим. Лекин мен таслим бўлмайман. Бу спортнинг қонуни! Мен имкон қадар тезроқ қайтиш ва яна 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп меҳнат қилишда давом этаман!” Толиссо ёзган.

28 ёшли франциялик футболчи сонини жароҳатлаб, кўзларида ёш билан майдонни тарк этди. Футболчининг чап сонида жароҳат борлиги аниқланган, шу сабабли у бир неча ой, жумладан ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади. Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Ўтган ёзда Толиссо "Бавария"даги беш йиллик фаолиятидан сўнг эркин агентга айланди ва ўзи тарбияланувчиси бўлган "Лион" билан шартнома имзолаб, Францияга қайтди.

Киритилди: 08:12, 19.10.2022.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4789]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3859]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3717]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3700]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3028]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2646]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2495]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2226]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1942]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик