Қатарнинг "Ал-Райян" клуби "Вильярреал" ҳужумчиси Нилмар учун 10 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар беради AS.
Олдинроқ Қатар клуби 28 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга яқин турганилигини расман эълон қилган эди. Ундан ҳам олдинроқ "Интернасьонал" ва Москванинг "Локомотив" клублари ҳам ушбу бразилияликка қизиқиш билдирган эдилар.
Ўтган мавсумда Нилмар Испания чемпионатида 21 ўйин ўтказиб, 4 гол уришга эришган.