Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган “Бунёдкор” стадионидан репортаж

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Бунёдкор” стадионида июль ойидан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Стадион фойдаланишга топширилганидан бери чим муаммоси билан курашиб келади. Майдон нисбатан чуқурликда жойлашгани унинг ҳаво айланиш тизимига салбий таъсир қилган. Бир неча  марта амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари ижобий натижа бермагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Албатта “Бунёдкор”дек муҳташам стадионга бу каби ҳолатлар ярашмайди. Шу йилнинг ёз фаслида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, стадионни қайта таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилди ва июль ойидан ишлар бошлаб юборилди.

Дастлаб, майдоннинг эски чими, тупроғи ва фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб улгурган “дренаж” тизими ускуналари олиб ташланди. Сўнг бир метр баландликда янги тупроқ тўкиб чиқилди. Шу тариқа асли чуқурликда жойлашган майдон бир метр баландликка кўтарилди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Тупроқдан кейин майдоннинг “дренаж” тизими тўлиқ янгиланди ҳамда икки хил ўлчамдаги “щебен” тошлари тўкилди. Тошлар тўкилгач энди Чинознинг маҳаллий майин қумлари “щебен”лар устидан жой олди. Бу ўз-ўзидан майдон асл ҳолатидан деярли икки метр баландликка кўтарилганини англатади. Асосийси шуки, энди майдонда ҳаво айланиш тизими яхшиланади ва ўз-ўзидан бу чимнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Қолаверса, ўйинчилар ҳам учрашув вақтида нафас олиш муаммоларига дуч келмайди.

Бугун майдоннинг қайта таъмирлаш ишлари янги босқичга ўтди. Мухлислар кутаётган янгилик: “Бунёдкор” майдонига чим ётқизила бошланди. “Кентуки” уруғидан экилиб юртимизда етиштирилган чим маҳаллий иқлимга тўлиқ мос. Бугундан бошланган чим ётқизиш ишлари тез кунларда якунланади. Сўнг чим қиш фаслида тўлиқ парваришланади. Ишқибозларимизни хурсанд қиладиган яна бир янгиликни айтиб ўтмасак бўлмайди. Ишчи гуруҳнинг режасига кўра, Ўзбекистон стадионларида илк бор айнан “Бунёдкор”да “прошивка” тизимидан фойдаланилади. “Прошивка” тизими нима деган саволга жавоб жавоб бериб ўтсак. Чимнинг томир қисми сунъий ипларга боғлаб чиқилади. Футболчи “подкат”ни амалга оширса ёки дарвозани ишғол қилганидан сўнг тиззасини чимга қўйиб сирпаниш билан хурсандчилик қилса чимнинг жойидан кўчиб кетиши кузатилмайди. Таъкидлаганимиздек, “прошивка” тизими Ўзбекистоннинг ҳеч бир майдонида йўқ, ҳатто Марказий Осиёдаги стадионларда ҳам жуда кам фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилганидан сўнг амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини асосан хорижлик мутахассислар олиб борган, натижаси эса барчага маълум. Шу кунларда амалга оширилаётган қайта таъмирлаш ишлари маҳаллий мутахассисларга ишониб топширилган. Улар шу кунга қадар Қаршидаги “Марказий”, Тошкентдаги “Жар” ва Бухородаги “Бухоро” стадионларини ҳозирги ҳолатига етиб келишида меҳнат қилишган.

Манба: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:38, 19.10.2022.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик