Ёзда "Барселона" трансфер бозорида фаол бўлди, аммо клуб бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Улар ҳозирданоқ ўз таркибини янада кучайтиришни режалаштирмоқда. Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра, ПСВнинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Иброҳим Сангаре "кўк-анорранглилар"нинг янги нишонига айланди.
Қайд этилишича, келаси ёзда Сангаре шартномаси банди фаоллаштирилади, унга кўра уни 37 миллион еврога сотиб олиш мумкин. Агар "Барселона" ивуарлик футболчини қишда қўлга киритмоқчи бўлса, шартнома қимматроқ бўлади.
Иброҳим Сангаре 2020 йилнинг кузи "Тулуза"дан трансфер қилинганидан кейин ПСВ таркибида да ўйнамоқда. Эйндховенликлар клуби сафида ярим ҳимоячи 104 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.