"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" устидан кетма-кет 4-ғалабага эришди.
Чоршанба куни манчестерликлар "шпорлар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бунгача 3:2, 3:0 ва 3:1 ҳисобидаги ғалабалар бўлган.
Шу билан бирга, серия олдидан 2020 йил октябрь ойида “Манчестер Юнайтед” “Тоттенхем”дан йирик мағлубиятни (1:6) қабул қилиб олганди.