Англия Чемпионшипида ўйнаётган "КПР" клуби бош мураббийи Майкл Бил "Вулверхэмптон"ни бошқариш имкониятидан воз кечишга қарор қилди.
"Бўрилар" уни бўш турган бош мураббийлик лавозимига олиб келишни мақсад қилганди, бироқ англиялик мутахассис шундай қарорга бугун эрталаб келди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Қайд этилишича, Бил ўз фаолиятини "КПР"да давом эттириш ниятида. Кеча "Кардифф" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоа Чемпионшипда юқори поғонага кўтарилди. Майкл шундай вазиятда жамоани тарк этганига пушаймон бўлишидан қўрқади.
Энди "Вулверхэмптон" ўзининг собиқ бош мураббийи Нуно Эшпириту Сантуш номзодига қайтиши мумкин.