Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Поль Браун.
Манба берган хабарга кўра, Лондон клуби 22 ёшли португалиялик футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда, чунки "канонирлар" раҳбариятида футболчига мухлислик қилувчилар бор.
Ҳужумчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали Португалия терма жамоаси футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Олдинроқ Феликс қишки трансфер ойнасида "матрасчилар"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчига "ПСЖ", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Португалиялик футболчи жорий мавсумда “Атлетико” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.