Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Месси Францияда сентябрь ойининг тенгсиз футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси Франция чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

“ПСЖ” ҳужумчиси 57 фоиз мухлислар овозини қўлга киритди. Аргентиналик футболчи “Льорен” футболчиси Данго Уаттара (31 фоиз) ва “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Дэвидни (12 фоиз) ортда қолдирди.

Сентябрь ойида Месси Франция чемпионатида 3 та ўйин ўтказди – “Нант” (3:0), “Брест” (1:0) ва “Лион” (1:0) клубларига қарши. Бу ўйинларда у "гол+пас" тизимида 4 (1+3) очкони қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Уаттара бир ойда 4 та ўйин ўтказиб, 6 (4+2) очко жамғарган, Дэвид эса 3 та ўйинда 3 та гол урган.

Август ойида "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар Лига ойининг энг яхши футболчиси совринини олганди.

Киритилди: 21:38, 20.10.2022.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.