Каталониянинг “Барселона” клуби тиббиёт штаби марказий ҳимоячи Андреас Кристенсенга умумий гуруҳдаги машғулотларни қайта бошлашга рухсат берди. Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, даниялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га қарши сафар ўйинида тиззасидан жароҳат олган эди, шу сабабли футболчи "Камп Ноу"даги жавоб ўйинини, шунингдек, "Сантяго Бернабеу"да "Реал"га қарши "Эл Класико"ни ўтказиб юборганди.
Кристенсен шу ёзда Лондоннинг “Челси” клубидан “Барселона”га кўчиб ўтди. Даниялик эркин агент сифатида келгани сабабли, "кўк-анорранглилар" футболчини текинга қўлга киритишди.