Кириш Регистрация

Дзюдо. Диёра Келдиёрова Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида кумуш медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг биринчи куни ўз якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчимиз муросасиз кечган финалда франциялик Астрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Диёра дастлаб испаниялик Ана Перес Бокс, сўнг марокашлик Сумия Ирауини, ярим финалда эса икки карра Олимпиада совриндори италиялик Одетте Жуфридани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.

Бу Келдиёрова учун «Катта дубулға» турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.

Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:40, 21.10.2022.
Ўқилди: 1085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6125]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5058]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3510]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2578]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2124]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2088]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2014]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2012]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1979]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1916]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.