"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли Испания чемпионатининг 11-турида "Реал"га қарши ўйин олдидан жуда ҳаяжонланганини айтди.
“Бу ўйиндан жуда ҳаяжондаман. Мен жамоадан жасорат кўрсатишини истайман. Тасаввур қилинг, агар биз майдонга қўрқиб тушсак, бу яхшилик билан тугамайди. Биз дадил ўйнашни хоҳлаймиз ва буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Вазифа - бу учрашувда асосий ишимизни кўрсатиш. Биз тўпни назорат қилишимиз керак. Ўйин давомида бизда жуда кам имконият бўлади", - дея Сампаоли сўзларини келтиради Marca.
"Реал Мадрид" - "Севилья" учрашуви 22 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Бошланиш Тошкент вақти билан 23.59 да.