Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Феликс "МЮ"да Роналду ўрнини эгаллайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс қишки трансфер ойнасида фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Тахминларга кўра, 22 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"да ҳамюрти Криштиану Роналдуни алмаштиради: Жоау сотиб олиш имконияти билан олти ойга ижарага олинади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, ҳар икки футболчининг агенти Хорхе Мендеш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" билан ўйинда учрашувни захира ўриндиғида ўтказган 37 ёшли Криштиану Роналду стадионни муддатидан аввал тарк этган ва ўйин тугашидан олдин стадионни тарк этганди. Жазо сифатида португалиялик ёшлар терма жамоаси билан машғулот ўтказди ва жаримага тортилди. Шунингдек, у "Челси"га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган.

22 ёшли Феликс жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 та ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди. Роналду шунча учрашувда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:15, 22.10.2022.
Ўқилди: 4786 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.