"Челси" бош мураббийи Грем Поттер ҳимоячи Трево Чалоба Лондон клубидаги биринчи куниданоқ уни ҳайратда қолдирганини айтди.
“Чалоба клубда бўлганимнинг биринчи куниданоқ менда яхши таассурот қолдирди. У таъсирчан характерга эга, у доимо футболга эътибор қаратади. У "Челси" билан ўйнашни ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бизда баъзи муаммолар бор эди, лекин биз ечим топдик. Трево жуда муносиб савияда ўйнайди”, деди Поттер матбуот анжуманида.