"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Испания чемпионатида рекорд ўрнатди.
Немис футболчиси мавсум бошидан буён 11 ўйиннинг 9 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган биринчи дарвозабонга айланди. Унга фақат "Реал Сосьедад" (4:1) ва "Реал" (1:3) гол уришга муваффақ бўлди.
"Барселона" Ла Лиганинг сўнгги 10 туридан 9 тасида умумий 27:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Фақатгина "Реал Мадрид"га мағлуб бўлди - 1:3.