Кириш Регистрация

Лангле яна "Барселона"да ўйнамоқчи эканлигини яширмади

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"га "Барселона"дан ижарага ўтган марказий ҳимоячи Клеман Ленгле келажак режалари ҳақида гапирди.

Франциялик футболчининг "шпорлар" билан ижара шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади, 27 ёшли футболчи каталонияликлар билан узоқ муддатли шартномага эга.

"Барселона"даги тажрибам ажойиб бўлди ва мен бу босқични якунланди деб ҳисобламайман, чунки менинг шартномам 2026 йилгача мўлжалланган ва "Тоттенхэм" мени сотиб олмайди. Бироқ, бу ҳақда ўйлашга вақтим бўлади, эҳтимол бу ҳақда кейинроқ муҳокама қиламиз, ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Мен жамоага фойдали бўлишни ва майдонда ўзимни қулай ҳис қилишни хоҳлайман", - деди Ленгле The Guardian билан суҳбатда.

Киритилди: 09:27, 24.10.2022.
Ўқилди: 1025 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.