"Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирни жамоадоши Габриэль Жезус ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан 52 миллион евро эвазига "Арсенал"га кўчиб ўтган эди. Бразилиялик футболчи жорий мавсум “канонирлар” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.
Тирни Жезусни у билан бирга ўйнаган энг яхши ўйинчилардан бири деб атади. Шотландиялик футболчининг таъкидлашича, бразилиялик ҳужумчи ёш бўлишига қарамай, катта тажрибага эга.
“У ажойиб. Ростини айтсам, мен майдонда ва машғулотларда бирга ўйнаган футболчилар орасида у энг яхшиларидан бири. Унда ғалабага ташналик бор. У ҳамма нарсада ғалаба қозонишни хоҳлайди. Нима ўйнашингизнинг аҳамияти йўқ, машғулотда бош тенниси бўлса ҳам у ҳар бир очко учун курашади ва нимадир ютиб олишни хоҳлайди. Унинг менталитети шундай", - деди Тирни The Telegraph билан суҳбатда.
"Арсенал" навбатдаги ўйинни 30 октябрь куни "Ноттингем Форест"га қарши ўтказади.