Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бускетснинг "Барселона"даги саргузаштлари суд билан якунланадими?

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи танқидларга ноадекват муносабатда бўлиб, фаолиятини бошқа жойда давом эттириш ҳақида ўйлаяпти.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг фикрича, унинг Каталония клубидаги фаолияти якунига етмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, Бускетсни Ла Лигада "Реал" (1:3) ва Чемпионлар Лигасида "Интер" (3:3) билан ўйинлардаги ёмон ўйинларидан сўнг танқидлар кўплигидан безовта қилмоқда.

Серхионинг реакцияси унчалик адекват кўринмайди. "Барселона" афсонаси ўзини жуда хунук тутмоқда. Катта эҳтимол билан Серхио ўзининг "Барселона"даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Афтидан, у яқин орада кетиши билан муросага келган ва мотивациясини йўқотган. Ҳар доим профессионал бўлиб қолиши керак бўлган энг тажрибали 34 ёшли футболчини оқлаб бўлмайди.

Бускетс танқидни ҳурматсизлик деб ҳисоблайди

"Реал" билан ўйинда Серхио майдон марказида ўзини кўрсата олмади. У тез-тез Орельен Тчуамени ва Тони Кроос ўртасида қолиб, "Барса" ҳимоясига керакли даражада ёрдам бера олмади. Сардор 60 дақиқа давомида майдонда бирор марта ҳам тўпни олиб қўймаган, аксинча тўрт марта тўпни йўқотди.

Айниқса, “Реал”нинг биринчи голи вақтида Бускетснинг ёмон ўйини эътиборга молик бўлди – ярим ҳимоячи Кроосга қўполлик қилмади ва мадридликларга голга олиб келган ҳужумни ривожлантиришга имкон берди. Marca нашри анъанага кўра ўйиндан сўнг ўйинчиларга баҳо берди. Серхио кўрсатган ўйин баҳоланмади.

"Интер" билан баҳсда ҳам Бускетс очиғи ўйиндан четда қолди. "Интер" иккинчи голни Бускетсни хатосидан кейин киритди. Хоқон Чалханўғли майдон марказида Серхионинг узатмасини тўхтатиб олди ва Лаутаро Мартинесга узатмани амалга оширди, у Эрик Гарсияни яккама-якка курашда мағлуб этди ва дарвоза бурчагига аниқ зарба берди.

34 ёшли Бускетс ёмон ўйнади. Ёш унинг ишлашига таъсир қилади, бу жуда мантиқий. Бироқ, Серхионинг асосли гапларга муносабати мутлақо ноадекват кўринади. Mundo Deportivo'нинг аниқлик киритишича, Бускетс танқидни умуман қабул қилмайди ва унга нима учун бундай ғазаб билан муносабатда бўлаётганини тушунмайди. Узоқ йиллик фаолияти давомида кўпни кўрган, “профессионаллик” сўзининг маъносини мукаммал тушуниши керак бўлган фахрийнинг ўта инжиқ хатти-ҳаракати. Серхио "Барселона"даги мотивациясини деярли йўқотганга ўхшайди.

"Барселона" аллақачон Бускетсга ўринбосар қидирмоқда. У кейинги мавсумда жамоа режаларига киритилмаган.

Бускетс жорий мавсум охирида шартномаси тугагач, "Барселона"ни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу маълумот ёзда испан ОАВларида эълон қилинган эди. Ўз навбатида, клуб ҳам футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи эмас.

"Барселона" бош мураббийи Хави Бускетснинг кетишига яшил чироқ ёқди. Мураббий сўнгги пайтларда ўзига қўйиладиган талабларни пасайтирган футболчининг етакчилик фазилатлари йўқлигидан норози.

Marca нашри хабарига кўра, Мартин Субименди (Реал Сосьедад), Рубен Невеш (Вулверхэмптон), Энцо Фернандес (Бенфика), Карлос Солер (Валенсия) каби футболчиларни Хави Бускетснинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда. Мураббий Серхио келаси ёзда “Валенсия”да ижарада ўйнаб қайтадиган Нико Гонсалесдан ҳам фойдаланиши мумкин. Субименди, Невеш, Солер ва Фернандес бўйича музокараларда муаммолар мавжуд бўлса, бу фавқулодда вариант ҳисобланади.

Серхио "Барса"дан кейин фаолиятини якунламоқчи эмас. Катта эҳтимол билан Бускетс келаси ёзда МЛС жамоаларидан бирига ўтади. Sport.es хабарига кўра, ярим ҳимоячига асосий даъвогар "Интер Майами". Серхио назарий жиҳатдан январь ойида АҚШга кетиши мумкин. Манбага кўра, Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг Испания терма жамоаси футболчиси яна бир бор клубдаги келажаги ҳақида ўйлайди. "Барселона"нинг Чемпионлар лигасини тарк этиши ярим ҳимоячининг каталонияликлар сафини тарк этишга мажбур қилиш учун яна бир сабабдир.

Кейинги бир ярим йил ичида "Барса" Пике, Бускетс ва Жорди Альбага жами 200 миллион евро маош тўлаши керак. Лапорта эса улардан тезроқ қутулмоқчи. ESPN'га кўра, шартномалари 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган Пике ва Альба билан клуб қишда хайрлашишга ҳаракат қилади, аммо Каталония президенти бу жуда қийин вазифа эканини тушунади.

Бускетсга келсак, ҳаммаси бироз соддароқ - у 2023 йилги мавсум оралиғида эркин агентга айланади. 2022/2023 йилги мавсум учун Серхио 10,6 миллион евро "тоза маош" олиши керак. Ўйинчининг кечиктирилган маошидан қарз миқдори аниқ маълум эмас, аммо турли оммавий ахборот воситаларида камида 30 миллион евро ҳақида хабарлар бор.

Лапорта Серхиога барча қарзларни тўлаш учун ўзининг машҳур "иқтисодий дастакларини" ишга тушириши керак бўлади. Ёки яна асосий ўйинчиларидан бирини сотади. Олдинги суҳбатлар давомида Бускетс клубга молиявий камчиликларни бартараф этишда қандайдир тарзда ёрдам беришни истамаган.

Тан олиш керак, "Барселона" Бускетсга яхши муносабатда бўлмади, шу вақтгача унинг маошини қисқартиришга ҳаракат қилди. Бироқ сўнгги пайтларда клуб билан 30 та совринни қўлга киритган 34 ёшли ярим ҳимоячи ҳам идеализмдан йироқ. Келаси ёзда футбол олами афсонавий футболчи ва "Барселона" ўртасидаги шов-шувли суд жараёнига дуч келиши мумкин.

Манба: Championat.com
Киритилди: 18:22, 24.10.2022.
Ўқилди: 2270 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.