Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси, ҳозирда Япониянинг "Виссел Кобе" клубида тўп сураётган Андрес Иньеста "Олтин тўп"га эга бўлмагани ҳақида гапирди.
- Дунё сиздан "Олтин тўп"ни қарздор деб ўйлайсизми?
- Йўқ, мен бундай ҳис қилмайман. Агар кимдир унинг учун ўйнаяпман деса, бу жуда яхши. Албатта, мен “Олтин тўп”ни қўлга киритишни истардим, лекин мен усиз яшай олмайдиган нарса эмас. Мен индивидуал мукофотларга ишонмайман, гарчи мен уларни қўлга киритган бўлсам ҳам. Мен уларга унча аҳамият бермадим" - деди "Виссел Кобе" футболчиси The Wild Project билан суҳбатда.