Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Осиё Чемпионлар лигаси квоталари кўриб чиқилади

Баҳо:
+ | -

17 июль куни Куала-Лумпурда ОФК Профессионал футболни ривожлаштириш қўмитаси йиғилиши бошланди. Унда Осиё Чемпионлар лигаси квоталари кўриб чиқилади. Квоталар мусобақада иштирок этувчи мамлакатларга борадиган ОФК инспекцияси хулосасига асосан бўлиб чиқилади.

2012 йилда ОФК инспекцияси Япония, Хитой, Таиланд, Эрон, Австралия, Ўзбекистонга бориб, Осиё Чемпионлар лигаси талаблари ижросининг аҳволи билан бирма-бир танишиб чиқади. Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар ва БААга эса ОФК инспекцияси бормайди, бу миллий уюшмалари зарур ҳужжатларни тақдим этишса бас.

ОФК Чемпионлар лигаси критериялари текширувидан сўнг Шарқ ва Ғарб минтақаларида энг кўп балл олган федерациялар рейтинги тузиб чиқилади. Энг кўп балл тўплаган иккитадан мамлакатнинг ҳар бирига тўрттадан яхлит Чемпионлар лигаси квоталари ажратилади. Рейтингда учинчи ўринни эгаллаган мамлакатларга эса Осиё клубларининг энг нуфузли мусобақаси учун 3+1 кўринишида йўлланма берилади.

ОФК Чемпионлар лигасининг янги критериялари асосидаги текширув натижаларига кўра, ҳар бир минтақанинг тўртинчи мамлакатига 2+1, бешинчи мамлакатига эса 1+1 кўринишида квота ажратилади. Рейтингда олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринни эгаллаган мамлакатлар эса Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи баҳсларида иштирок этишади (яъни, уларга 0,5 (яримта) йўлланма берилади).

Шундай қилиб, Ўзбекистон 3+1 кўринишидаги квоталарни сақлаб қолиши учун янги критериялар бўйича тузиладиган рейтингда учинчи ўринни эгаллаши керак бўлади.

ОФК Чемпионлар лигаси квоталари айни вақтда Куала-Лумпурда ўтаётган ОФКнинг Профессионал футболни ривожлантириш қўмитасининг мажлисида муҳокама қилинмоқда. Янги квоталарни ажратиш тўғрисидаги қарори 2012 йил октябрь ойида, лицензиялаш жараёни тугаганидан сўнг қабул қилинади. Бунинг учун, қўмитанинг ушбу қарорини ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси ратификация қилиши, кейин эса ОФК Ижроия қўмитаси тасдиқлаши керак бўлади. Шундан сўнг, яъни, 2013 йилдан бошлаб бу қарор ва квоталар кучга киради.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ОФК Профессионал футболни ривожлантириш қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Фарҳод Магаметов ва «Пахтакор» футбол клуби вице-президенти Самвел Бабаян иштирок этмоқда.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 21:51, 18.07.2012.
Ўқилди: 5835 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.