Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Азар: "Жаҳон чемпионатида 2018 йилгидан яхшироқ қатнашишни истайман"

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканлигини айтди.

“Биз мавсадни юқори ўрнатишимиз керак. 2018 йилгидан яхшироқ ўйин кўрсатишимизни истайман. Бу қийин бўлади, чунки бу натижа аллақачон жуда яхши эди. Мен буюк жамоа сардори бўлиш ва буюк футбол мамлакати вакили бўлиш бахтига муяссарман, шунинг учун биз турнирга катта умидлар билан боришимиз керак.

Ҳамма “олтин авлодимиз” ҳақида тинмай гапиради ва бунда қандайдир ҳақиқат бор. Биз деярли ўн йилдан бери биргамиз. Ҳозир терма жамоада ёш футболчилар пайдо бўла бошлади. Албатта, бизда ақл бовар қилмайдиган футболчилар авлоди бор, аммо биз ҳалигача ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Агар биз ҳақиқатан ҳам “олтин авлод” деб номланишни истасак, менимча, жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишимиз керак”, — деди Азар.

31 ёшли ярим ҳимоячи 2008 йилда Бельгия терма жамоаси сафида дебют қилган ва улар таркибида 122 ўйинда майдонга тушиб, 33 гол урган ва 36 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 17:17, 25.10.2022.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.