«Спартак» клуби собиқ ҳужумчиси Валерий Кечинов ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг «Урал»дан кетиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Назаримда, футболчининг психологик характерида қандайдир муаммолар бор. У «Спартак» клубига келганида, кўп нарсага қодирлиги кўриниб турарди: яхши техника ва ўйинни ўқиш қобилияга эга эди. Кейин эса жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Ундаги муаммо руҳият билан боғлиқ», — деди Кечинов.
Футболчи 2022/23 йилги мавсумда "Урал" сафида 3 та ўйинда ҳаракат қилиб, умумий 80 дақиқа ўйнади.