Суперлига 23-туридан ўрин олган «Металлург» – «Нефтчи» (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи жамоаси нима эвазига ғалаба қозонгани, «Нефтчи»нинг иккинчи даврадаги ўйини ва Муҳаммадали Алиқуловнинг жароҳати ҳақида гапирди.
«Рақиб яхши шаклланган ва режали ўйин намойиш этишини билар эдик. Бугун тўп билан муомала қилишда рақибдан устунлик қилдик ва бу бизнинг ғалабамиз гарови бўлди.
Олдинги айтган сўзларимнинг исботи бўлдики, ёшлар билан ўйнаш доим яхши натижа беради. «Нефтчи»нинг иккинчи даврадаги ўйинларини эътироф этиш керак. Жамоа иккинчи даврада натижага эришаяпти. Қолаверса, улар сафида биринчи даврада бизда ўйнаган футболчилар ўйнади ва уларни алоҳида табриклайман.
Муҳаммадали Алиқулов бироз жароҳат олган, шу боис, унинг позициясида бугун Иброҳим ўйнади. Умуман, бугун майдонга тушган барча футболчилар яхши ўйин кўрсатишди.
Барчага гол урган ўйинчи бошқача кўринади. Бектемир бугун ростдан ҳам яхши ўйнади. Аммо, бошқаларни ҳам эътироф этиш керак», - деди Эрнандес.