Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи туридан ўрин олган ўйинда "Милан" Хорватиянинг "Динамо" жамоасини намойишкорона "қирғин" қилди.
Италиялик мутахассис Стефано Пиоли шогирдлари тўртта гол уришди. Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру майдондан гол уриш учун жуда кўп ҳаракат қилди, бироқ у фақат пенальтидан ўз мақсадига ета олди. Бироқ у ўйиндаги якуний натижадан жуда мамнун.
"Бу катта ғалаба. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Мен ўйинни яхши бошлашни хоҳладим. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, лекин умуман олганда биз натижадан жуда мамнунмиз" - деди Жиру pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.