Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Хавининг шогирдлари “уддалаб бўлмас топшириқ”дан ўта олишадими?

Баҳо:
+ | -

“Кўк-анорранглилар” Чемпионлар лигасининг баҳорги қисмига чиқиш учун ҳали ҳам минимал имкониятларга эга ва энди кўп нарса уларга эмас, балки "Интер" - "Виктория Плзен" учрашуви натижасига боғлиқ. Бироқ, "Барса"нинг ўзига сўнгги йилларда қўрқув уйғотаётган рақиб устидан ғалаба керак.

"Барселона" ва "Бавария" учрашувини қачон ва қаерда томоша қилиш мумкин?

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турининг асосий учрашуви 26 октябрь куни Каталониянинг “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00.00да бошланади. Учрашувни инглиз ҳаками Энтони Тейлор бошқариб боради.

“Агар биз узоққа борсак нима бўлади? Бизда озгина умид бор. Умид - йўқотадиган охирги нарса. Тақдирингиз ўзингизга боғлиқ эмаслиги ачинарли”, - деди Хави "Бавария" билан ўйин олдидан.

Каталонияликлар учун вазият ҳақиқатдан ҳам боши берк кўчада, чунки Чемпионлар лигасининг қолган тўртта ўйинида “кўк-анорранглилар”нинг ўзлари ва гуруҳдаги рақиблари иштирокида кўп нарса бирлашиши керак. Аввало, “Виктория Плзен” Миланда “Интер”га ютқазмаслиги керак. Бу жамоалар ўртасидаги ўйин Каталонияда ўйин бошланишидан икки соат олдин бўлиб ўтади, шунинг учун "Барселона" футболчилари келажакдан нима кутиш кераклигини аниқ билиб олади.

Агар чехлар Италия вице-чемпионидан очко олишга муваффақ бўлишса, у ҳолда каталонияликлар ажойиб кайфиятда ва юқори мотивация билан майдонга киришади - уларга фақат учта очко керак бўлади. Лекин бу фақат қоғоздаги гаплардек эшитилади, чунки амалда "Барса" тўртта ўйиндан бери "Бавария"га қаршилик қила олмади.

Ушбу Чемпионлар лигасининг биринчи учрашувида ҳатто Левандовски ҳам ёрдам бера олмади, у нафақат жарима майдончасидаги собиқ шерикларидан моҳирлик билан ўтиб кетиши, балки Хавига ҳозирги "Бавария"нинг заиф томонлари ҳақида ҳам маслаҳат бериши керак эди, лекин буларнинг ҳеч бири иш бермади. Агар “Интер” “Виктория”ни мағлуб этса, “Барса” яна демотивация олиши мумкин, аммо улар тушкунликка тушмасликлари керак – ҳар қандай ҳолатда ҳам улар ўзларининг энг яхши футболини кўрсатиши ва қора анъанани бузиши керак.

"Барселона" ҳозирги формаси, уларни имкон қадар ғалабага яқинлаштиради. Сўнгги бешта ўйинда каталонияликлар уч марта ғалаба қозонишди, лекин асосийси уларнинг ҳужуми кучли. Мавсумдан бошидан бери каталонияликлар ҳар 90 дақиқада ўртача 2,4 та гол уришяпти. Тўғри, "Бавария"нинг статистикаси янада кучлироқ ( ҳар ўйинда 3 та гол), лекин бу унчалик муҳим эмас - ахир мюнхенликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлган ва мотивацияси анча пасайган бўлиши эҳтимоли бор. Аммо мезбонларнинг кўп гол уриб, ғалаба қозониш зарурати, аввалги омадсизликларни ювиб кетиши ҳам мумкиндек, гўё.

Киритилди: 13:00, 26.10.2022.
Ўқилди: 6140 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.