Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Бельерин бугун 2017 йилдан бери илк марта ЕЧЛда майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ футболчи жароҳати сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборганди. Жорий мавсумда Эктор Испания чемпионатида учта ўйин ўтказди. Чемпионлар лигасида эса бирор марта ҳам майдонга тушмади.

Бугун Бельерин 2016/17 йилги мавсумдан буён Европанинг энг нуфузли мусобақасидаги илк ўйинини ўтказади, ўшанда футболчи Лондоннинг “Арсенал” клубида ўйнаганди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор айнан "канонирлар" лагеридан шу ёзда эркин агент сифатида "Барселона"га ўтган эди.

Киритилди: 16:25, 26.10.2022.
Ўқилди: 1842 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.