"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Антони жамоадоши ярим ҳимоячи Каземиро ҳақида гапирди.
“Каземиро - жуда жиддий йигит. Мен ҳар доим айтаман, у бизнинг марказдаги қўриқчимиз. У жуда жиддий”, - дея Антони сўзларидан иқтибос келтирган “Манчестер Юнайтед” матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро "Манчестер Юнайтед"га 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди.