Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Эден Азарга анчадан бери ишонмаяпти.
Marca хабарига кўра, сўнгги 3 трансфер ойнасида мадридликлар бельгиялик футболчи учун янги клуб излаган, бироқ натижа бўлмаган. Азарга қизиқиш йўқ.
Азарнинг жорий мавсумдаги кучсиз ўйини, шунингдек, ярим ҳимоячи ўз оиласини Мадриддан олиб кетишни истамаслигини ҳисобга олсак, келгуси қишда вазият ўзгариши даргумон. Айни дамда Эден "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламаяпти, чунки унинг рафиқаси ва беш фарзанди Испания пойтахтида жуда яхши яшамоқда.
Ярим ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи “Реал” сафида барча турнирлар доирасидаги 6 та ўйинда жами 229 дақиқа майдонга тушди ва Чемпионлар лигаси доирасидаги “Селтик”га қарши ўйинда (3:0) 1 гол урди.