Англиялик собиқ футболчи Оуэн Харгривз "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни мақтади.
24 ёшли футболчи Европа лигаси доирасидаги “Шериф”га қарши ўйинда (3:0) танаффусдан сўнг майдонга тушди ва 20 дақиқадан сўнг у гол урди ҳамда “Манчестер Юнайтед” сафидаги 100-голига яқинлашди.
"24 ёшга тўлгунга қадар "Манчестер Юнайтед" учун 99 та гол уриш - бу ажойиб ютуқ. Ҳа, менимча, у бундан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо унинг ёшлигида эришган ютуқлари таҳсинга лойиқ” - деди Харгривз ўйин натижаларини муҳокама қилар экан.
Маркус Рэшфорд жорий мавсумда барча турнирларда 14 та ўйинда 6 та гол урди.