Дания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси Микаэль Лаудруп “кўк-анорранглилар”нинг Чемпионлар лигасидаги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барселона" молиявий аҳволини яхшилаш учун кўп ҳаракат қилмоқда. Бу ишнинг натижаси оддий кўз билан кўринади. Аммо уларнинг плей-оффга чиқа олмагани ҳақиқий талончиликдир”, - деди Лаудруп TV3 телеканалида.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганида “кўк-анорранглилар” турнирнинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Сўнгги турда Хави Эрнандес шогирдлари сафарда Чехиянинг "Виктория" жамоаси билан тўқнаш келишади.