Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Россия термаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Уларнинг яна бир рақиби Тожикистон

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ноябрь ойида кўплаб жамоалар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган бўлса, Россия терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади - РФУ келишувни эълон қилди.

Ўйин 17 ноябрь куни Душанбе шаҳридаги “Марказий Республика” стадионида бўлиб ўтади. 

Эрон ва Боснияга қарши Россия майдонга тушиши керак эди. Уларга нима бўлди?

Уларнинг амалга ошиши даргумон. Бекор қилиш расман эълон қилингани йўқ, аммо ҳамма нарса шунга қараб кетмоқда. Sport-express бу муаммони шундай тушунтиради:

• Жаҳон чемпионати олдидан Эроннинг тақвими жуда тиғиз – улар мусобақа олдидан терма жамоани зўриқтирмасликка қарор қилишди;

• Босния ва Герцеговина жавобни кечиктирмоқда. Босния футбол федерацияси ижроия қўмитасининг ўйин бўйича қарор қабул қиладиган йиғилиши фақат 31 октябрь куни бўлиб ўтади.

Босниялик етакчи футболчилар, жумладан Миралем Пянич 19 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувига қарши чиқишди.

Эҳтимол, Босния ўрнига бошқа рақиб танланади – ҳозирча Ўзбекистон асосий номзод деб қаралмоқда, деб хабар берди Metaratings. Тахминий сана ва учрашув жойи 20 ноябрь Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиши мумкин.

Тожикистон терма жамоаси савияси ҳақида. 

Тожикистон ФИФА рейтингида 108-ўринни эгаллаб турибди. Таққослаш учун: Қирғизистон (ҳозирча Россияга 2022 йилдаги ягона учрашувда майдонга тушган жамоа) 95, Ўзбекистон 77-ўринда.

Бошқа томондан, ЖЧ-2022 саралашида Тожикистон терма жамоаси қирғизлардан яхшироқ ўйин кўрсатди. Иккала жамоа ҳам бир гуруҳдан жой олганди: тожикистонликлар Япониядан сўнг, иккинчи ўринни эгаллади.

Аммо иккинчи ўриндаги учта энг ёмон жамоалар орасида бўлгани учун якуний саралаш босқичига йўл олмади. Дарвоқе, Ўзбекистон ҳам ўз гуруҳида иккинчи бўлди ва саралашдан қуруқ қолди.

Россиянинг бўлажак рақиби ҳали Осиё кубокларида ўйнамаган. Аммо ёзда у саралашдан муваффақиятли ўтди: Қирғизистон, Мянма ва Сингапур билан бир гурухдан жой олиб  ғолиб чиқди. Демак, келаси йили жамоа тарихдаги илк йирик турнирда иштирок этади.

Муваффақият муаллифини мураббий деб аташ мумкин - 56 ёшли хорватиялик келиб чиқиши немис бўлган Петар Шегрт. У Германияда катта ном қозонмаган, фақатгина Клаус Топмеллернинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган («Байер»нинг собиқ мураббийи - 2002).

Сўнгги йилларда Шергт Осиёда мураббийлик қилган: аввал Индонезия клубларида, кейин Афғонистон ва Мальдив ороллари терма жамоаларида (у билан Жанубий Осиё футбол федерацияси кубогида ғолиб чиққан). Тожикистонни 2022 йилнинг январига қадар ўзбекистонлик мураббий Усмон Тошев ўрнига бошқарган. 

Сентябрь ойида яна бир яхши натижа қайд этилди – Тожикистон терма жамоаси Таиландда қирол кубогини қўлга киритди. Тринидад ва Тобаго ҳамда Малайзияни мағлуб этди. 

Асосан Тожикистон терма жамоаси футболчилари маҳаллий чемпионат ёки Ўзбекистон суперлигасида тўп суради. Баъзан улар Эрон ёки собиқ МДҲ мамлакатларидаги клубларга ташриф буюришади. Масалан, Шахрон Самиев (Беларуснинг «Торпедо-БелАЗ»да пайдо бўлган) ва «Краснодар-2»дан ёш Алижони Айний бор.

Аммо бундан ташқари яна бир нечта лигеонерлар ҳам мавжуд. Мисол учун, ҳимоячи Сиявуш Асроров Бангладешда, ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев эса "Филиппин Юнайтед"да тўп суради.

 

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:32, 29.10.2022.
Ўқилди: 2986 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик