Кириш Регистрация

"Барселона" Бускетс ўрнига 3 футболчини топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс клубдан мавсум охирида тугайдиган шартномасини узайтириш бўйича таклиф олмаса керак. “Барселона” раҳбарияти ўз сардори ўрнига 3 нафар номзодни ҳал қилиб бўлди. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.

Манбага кўра, гап "Вулверхэмптон"дан Рубен Невеш, ПСВдан Иброҳим Сангаре ва "Ньюкасл"дан Бруно Гимараэш ҳақида кетмоқда.

25 ёшли Невеш жорий мавсумда 13 та ўйинда 3 та гол урди. Унинг шартномаси 2024 йилда якунига етади. Бозор қиймати (Transfermarkt бўйича) – 40 млн евро.

24 ёшли Сангаре 19 ўйинда 5 марта гол урган ва голли узатма берган. Сангаренинг ПСВ билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Бозор қиймати - 32 миллион евро.

24 ёшли Гимараэш барча мусобақаларда 11 ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ньюкасл" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Бозор қиймати - 50 миллион евро.

Киритилди: 18:11, 30.10.2022.
Ўқилди: 5795 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.