"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ўзини яхшилаш учун имкон бор деб ҳисоблайди.
Яқинда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола белгиялик футболчи сўнгги пайтларда ўзининг энг яхши футболини намойиш этмаётганини тан олди.
Белгиялик футболчи бунга жавоб қайтарди: “Мен қўлимдан келганича ўйнашга ҳаракат қиламан, лекин баъзи ўйинлар яхши, баъзилари унчалик яхши эмас. Умуман олганда, ўз ўйинимдан мамнунман, лекин, албатта, яхшиланишим мумкин. Сиз ҳар доим ўзингизнинг энг яхши версиянгиз бўлишни хоҳлайсиз. Мен ўзимни ишончли ҳис қиляпман ва яқинда Пеп билан ўйиннинг баъзи жиҳатларини қисқача муҳокама қилдик", - дея "Манчестер Сити" юлдузидан иқтибос келтиради журналист Жо Брей.
Кевин де Брюйне жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.