Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

0:3, «камбэк», беш «қизил», полиция аралашуви, 4:4...

Баҳо:
+ | -

Европанинг етакчи клублари ЧЛ, ЕЛ ва КЛда навбатдаги ҳисоб-китобга киришган паллада узоқ Боливияда камтарингина миллий чемпионат футбол оламига охирги кунларнинг энг даҳшатли сюжетини тортиқ этди.

У ерда «Пачено класико» номини олган мамлакат миқёсидаги асосий жанг бўлиб ўтди - «Стронгест» ва «Боливар» ўртасидаги «Ла-Пас дербиси». Ўйин кутилганидан-да ёрқин чиқди, узлуксиз воқеалар бир-бирига уланди - 0:3дан кейин «камбэк», муштлашув, полиция аралашуви, чиройли голлар, 90-дақиқадан кейин 5та «қизил» ва якуний 4:4 ҳисоби... Келинг, энди  маълумотлар асосида боливияча футбол хроникаси билан танишиб чиқамиз.

** Биринчидан, барчаси Лотин Америкасига хос анъанавий томоша билан бошланди - мухлислар трибуналарда беармон файер ва фейерверклар ёқишдики, бутунлай сариқ ва қора тусга кирган «Стронгест» трибуналари қалин  тутун ичида қолди. Табиийки, меҳмон жамоа - «Боливар» мухлислари ҳам бўш келишгани йўқ, тўғри, улар намойиш борасида камтарроқ бўлдилар.

** Биринчи бўлим охирига келиб «Стронгест» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Мезбонлар аввалига жарима зарбаси, кейин пенальтидан унумли фойдаланишди. Жамоа танаффусдан чиқиши билан учинчи голни ҳам урди - Сауль Торрес чамаси 30 метр масофадан дарвоза «тўққиз»лигини нишонга олди.

** «Стронгест» 3-голни нишонлашга берилган паллада «Боливар» дарҳол олдинга бориб, биринчи жавобни берди - аргентиналик 32 ёшли Пато Родригес ҳисобни қисқартирди. Хуллас, 60-дақиқада ҳисоб «Стронгест» фойдасига 3:1 эди.

** Кейинги муҳим воқеа 87-дақиқага тўғри келди - «Боливар» вакили Габриэль Вильямиль жамоасининг иккинчи голини уриб, қувноқ ва шиддатли якунни таъминлади.

** Орадан 3 дақиқа ўтиб, «Боливар» сардори Сезар Мартинш мувозанатни тиклади - 3:3. Марказий ҳимоячи бунда ўзи ҳам тўп билан бирга рақиб дарвозасига кириб кетди. Шу тариқа меҳмонлар 3та гол фарқини йўқотдилар - чиройли «камбэк».

** Эътиборли томони, «Боливар» шу билан тўхтагани йўқ. 90}8-дақиқа: яна ўша Пато Родригес жамоасининг 4-голи муаллифига айланди. Бу вақтда «Стронгест» мухлисларига қараб бўлмасди. Айрим эҳтиросли фанатлар кўзга ёш олганча стадиондан чиқиб кетишга чоғланишди. Мезбон жамоанинг баъзи футболчилари эса шунчаки, майдонга бемажол ётиб олишди.

** Бу ҳали ҳаммаси эмас! «Боливар»нинг 4-голидан ке­йин футболчилар ўртасида муштлашув юзага келди. Натижада вазиятга полиция ҳам аралашди ва барчаси кескинлашиб кетиши олди олинди. Бош ҳакам ҳам жим қараб турмади - жанжалга нисбатан ҳукм ўлароқ, 4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Аниқроғи, мезбонлардан икки, меҳмонлардан бир ўйинчини майдондан четлатди ва «Боливар»нинг захира дарвозабони ҳам ўз «насиба»сини олди.

** Табиийки, ҳакам жанжалга сарфланган вақтни ҳисобга олиб, ўйинни давом эттирди. Якунда, 90}20 (!!!)-дақиқада «Стронгест» пенальти эвазига урилган гол билан ўйинни қутқариб қолди - 4:4.

** Финал ҳуштаги янграшидан олдин «Боливар»дан яна бир футболчи иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Голлар бўйича - 4:4, қизил карточкалар бўйича - 2:3!

Энг қизиғи, 4:4 ҳисоби ҳар икки жамоа зарарига ишлади. Чунончи, етакчиларнинг муросасиз «муроса»сидан фойдаланган «Олвэйс Реди» турнир жадвалида голлар нисбатига кўра, 1-ўринга кўтарилди. 2-поғонада - «Стронгест». Хуллас, Боливия чемпионатида қўшҳокимлик юзага келди - «Олвэйс Реди» (маъноси - «Ҳар доим тайёрман») ва «Стронгест» (маъноси - «Энг кучли»).

«Ла-Пас дербиси» 95 йиллик тарихга эга. 2014 йили «Стронгест» ва «Боливар» ўртасидаги қарама-қаршилик дунё футболидаги энг принципиал 25та дерби рўйхатига киритилганди. Қолаверса, бу сафар икки жамоа «олишув»га  чемпионат етакчилари сифатида киришди ва бу ҳам дерби аҳамиятини янада ошириб юборди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:30, 31.10.2022.
Ўқилди: 4089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [6107]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [5301]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3993]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2592]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [2371]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [2217]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [1994]

Махсус комиссия Роналдунинг голини текширди: натижа маълум [1969]

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми? [1703]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик