Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Украина футбол ассоциацияси Эронни жаҳон чемпионатидан четлаштиришни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Украина футбол ассоциацияси (УФА) Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)га Эрон терма жамоасини Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш таклифи билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда УФА сайти.

Таъкидланишича, бу ҳақдаги қарор ташкилот ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган. Мурожаатга Эронда инсон ҳуқуқларининг бузилиши, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши санкциялар қўллашга оид резолюцияси, шунингдек, Россияга Эрон қуроллари етказиб берилгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Ўз навбатида, Теҳрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга жанговар дронларни топширгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса Россиянинг Эрондан жанговар самолётлар сотиб олгани ҳақидаги мавзу сунъий равишда Америка оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганини маълум қилган.

Эронда бир ойдан ортиқ вақтдан бери тартибсизликлар давом этмоқда, бу тартибсизликлар сентябрь ойи ўрталарида эронлик Маҳса Аминийнинг полиция томонидан ҳибсга олинганидан кейинги ўлими билан боғлиқ.

Маълумот учун, футбол бўйича жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси Англия, Уэлс ва АҚШ терма жамоалари билан бирга "B" гуруҳидан жой олган. Украина терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:30, 31.10.2022.
Ўқилди: 1925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик