Испания Ла Лигаси раҳбари Хавьер Тебас Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Месси яна "Барселона" либосида ўйнай оладими, билмайман, ҳаммаси унга боғлиқ. У қайтади деган умиддаман”, - деди Ла Лига президенти Mundo Deportivo билан суҳбатда. Унинг фикрича, бундай ҳаракат Мессига ҳам, Каталония жамоасининг ўзига ҳам фойдали бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Лео ўтган йили ўз клубини тарк этиб, "ПСЖ"га ўтган эди. Аргентиналик футболчининг Франция гранди билан шартномаси жорий мавсумдан сўнг якунига етади.