Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Виктория Пльзень"га қарши ўйинда (4:2) жароҳат олди.
Клуб матбуот хизматига кўра, Кессиэнинг чап сон мушакларида жароҳат аниқланган, унинг сафга қайтиши тикланиш тезлигига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли хавбек ёзда "Милан"дан текинга "Барселона"га ўтганди.