Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Даврон Файзиев: “Турнир жадвалидаги ўрнимиз бизга руҳий босим ўтказаяпти”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев руҳий босим ва Норбековнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

“Бугун ютишимиз ҳам ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи таймда режаларимиз амалга ошди. Биринчи бўлиб гол урдик ва ҳаммаси яхши кетаётган эди. Барибир, ўз уйида ўйнаётган “Қизилқум” шиддатни оширди ва гол урди. Етакчиларимизнинг йўқлиги ҳам сезилди”, - дейди Файзиев.

“Балки маҳорат, балки руҳий босим бизга ҳалақит қилган бўлиши мумкин. Руҳий босим, бугун турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқади. Натижага эътибор бериб ўйнаяпмиз”.

“”Қизилқум” кўпроқ олдинга чиқишини ҳисобга олиб, Норбековнинг эркин ҳаракат қилишини бироз чеклаган эдик. Унга бўш худудлар зарур эди. Охирги зарбаларда совуққонлик этишмади. Унинг бугун кўрсатган ўйинига эътироз йўқ”.

“Бугун фақат ғалаба учун келгандик. Умумий ҳисобда ўнинчи бор дуранг ўйнадик. Бу очко бизга қанчалик муҳим бўлганини мавсум охирида биламиз”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 06:41, 03.11.2022.
Ўқилди: 1393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.