Икки мавсумдан буён «Насаф» шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳимоячи Боян Малишич бундан буён Украинанинг “Говерла” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ Украина клуби сербиялик ҳимоячининг трансферини “Насаф”дан сотиб олди. Янги жамоаси билан Малишич уч йилллик келишувга эришда ва “Говерла”да ҳам у 34-рақамда тўп сурадиган бўлди.
Ўтган йили ушбу футболчи “Насаф” таркибида Ўзбекистон чемпионати кумуш медали ва ОФК кубоги ғолиблигига эришди. “Насаф”нинг 2011 йилги муваффақиятларига беқиёс ҳисса қўшган футболчига янги жамоасида ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз.