Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Муҳаммад бин Ҳаммам охиригача курашади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси собиқ президенти Муҳаммад бин Ҳаммам Спорт Арбитраж Суди (САС) томонидан оқланганди. Яъни, унга нисбатан "футбол фаолиятидан бутун умрга четлатиш" ҳақидаги ФИФАнинг қарори САС томонидан бекор қилинди.

Шундан сўнг ФИФА Бин Ҳаммамга бошқа айбловларни қўйди. Мустақил ташкилот — Pricewaterhouse Coopers томонидан бир йил давомида олиб борилган текширувларга кўра, Ҳаммам шартнома тузиш ва уларни амалга оширишда айрим қонунбузарликларга йўл қўйган. Жумладан, шартномага кўра маблағлар ОФК ҳисоб-рақамига эмас, балки Бин Ҳаммамнинг шахсий рақамига келиб тушган. Шунингдек, у порахўрликда, совға-салом олганликда айбланмоқда.

Шундан сўнг, Муҳаммад бин Ҳаммам ОФК томонидан 30 кунга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилди. Бин Ҳаммам борасидаги якуний қарорни ОФКнинг бошқарув органи ҳисобланган Ижроқўм қабул қилади.

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевнинг ўз Твиттерида ёзишича, Муҳаммад бин Ҳаммам ОФК Ижроия қўмитасига хат ёзган. Унда собиқ президент Ижроқўм аъзоларидан ўзини қўллаб-қувватлашга чақирган. Ҳаммам ўз мактубида бир вақтлар ўзи тузган аҳил жамоа унга қарши санкция эълон қилганидан изтироб чекаётганини ёзади.

Ҳаммам: "Аслида юқори орган томонидан бутун умрга футболдан челатилган инсонни 30 кунлик дисквалификация билан жазолашдан маъно кўрмадим", деб ёзганини маълум қилади С.Ризаев.

"Бин Ҳаммам ОФК тартиб-интизом қўмитасининг фаолиятида шаффофлик йўқолганини танқид қилиб, у ерга коррупция оралагинини иддао қилади. Ҳаммамнинг фикрига кўра, уни жазолагандек бўлиб, ОФКнинг айрим мутасаддилари нафақат Осиё футболи ривожи, балки ўзларига ҳам қарши борган", дея ёзади ЎФФ матбуот котиби Твиттер орқали.

"Мен нима қилганимни ва қилаётганимни жуда яхши биламан. Ваъда бераман, адолатсизликка қарши охиригача курашаман", дея ёзади Муҳаммад бин Ҳаммам ОФК Ижроқўмига юборган мактубида.

"Шунингдек, ОФК собиқ президенти Муҳаммад бин Ҳаммам ОФКга аъзо бошқа мамлакатлар футбол федерацияларига ҳам мактуб йўллаган ва боши баланд ҳолда оқланганидан мамнун эканлигини билдирган ҳамда бу ғалаба билан уларни ҳам табриклаган. ОФК Ижроқўми ва аъзо мамлакатлар футбол федерацияларига ёзган мактубига Муҳаммад бин Ҳаммам "ОФК президенти" деб имзо қўйган", дея маълум қилади Санжар Ризаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:11, 22.07.2012.
Ўқилди: 4860 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.