Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Жалилов қозоғистонлик спортчига ютқазди

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида бошланган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Дастур доирасида 5 нафар спортчимизнинг рингга кўтарилиши режалаштирилган бўлиб, улардан 3 нафари ўз жангларини ўтказишди.

51 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов таиландлик Панмот Титисанга қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Икки нафар ҳамюртимиз эса, афсуски, имкониятни бой бериб қўйишди. -71 кг вазнли боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаев илк босқичда мўғулистонлик Бямба-Ердене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилди 2:3 ҳисобида ютқазди. Асадуллаев учун мазкур жанг Осиё чемпионатидаги дебют эди.

Шунингдек, 48 кг вазнли Асилбек Жалилов илк жангини қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши ўтказди ва мағлубиятга учради — 0:5. Шу тариқа, мусобақадаги Ўзбекистон - Қозоғистон тўқнашувида ҳисоб тенглашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:55, 04.11.2022.
Ўқилди: 3305 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.